среда, 1 октября 2014 г.

Бой ва мискин

Бой билан мискин киши
Қўшни эди бир замон,
Бир-бирларига доим,
Оқибатли меҳрибон.

Хатто болалари ҳам,
Бирга эдилар ҳар чоқ,
Гоҳ у, гоҳ бу ҳовлида,
Ўйнашиб қувлашмачоқ.

Бой биларди қўшниси,
Яшарди камтар, юпун,
Дасмояси бир арқон,
Териб сотарди ўтин.

Не бўлар ўтин пули,
Ахир уйда саккиз жон,
Бой камбағал қўшнига,
Қилиб турарди эҳсон.

Бой ўйларди: Болалар,
Гоҳида уришганда,
Берган нарсаларимни,
Қилмасинлар писанда.

Ҳеч бир жонга билдирмай,
Ул, бул олиб бозордан,
Киргизиб турар эди,
Бегона хизматкордан.

Ўйларди: Ҳар нарсамда,
Ҳаққи бор қўшнимнинг ҳам,
Топганимни у билан,
Кўришим керак бахам.

Бойнинг ёрдами билан,
Қутга тўлиб айвони,
Ўтинчининг ҳар куни,
Қайнар эди қозони.

Ўтинчи бу эҳсонни,
Кимданлигин биларди,
Дастурхонда пинхона,
Бойни дуо қиларди.

Бир куни бой иш билан,
Узоқ бир юртга кетди,
Ё Қашқар, ё Мисирга,
Ва ёки Туркка кетди.

Уйда бўлмай юрди бой,
Бир ой бошқа шаҳарда,
Кириб келди уйига,
Чарчаб, хориб наҳорда.

Хотинига “об-қўй” деб,
Ақча берди халтада,
Дерди: бу Хажнинг пули,
Жўнайман шу хафтада.

Хотинидан сўради,
Ечаётиб махсини,
Тинчликми махаллада?
Қўни-қўшни яхшими?

Ўтинчи қўшни қалай?
Болалари омонми?
Хотини деди: - Яхши,
Бунча койитманг жонни.

Бир қизчаси ўлганди,
Қабристонга элтишди,
Шундан кейин негадир,
Бирдан бойиб кетишди.

Ўғлингиз кирган экан,
“Бу ёққа кел” демапти,
Еяётган гўштидан,
Бирон тишлам бермапти.

Болам егиси келиб,
Йиғлаб кирди уйимга,
Ўшандан бери ўйлаб,
Етолмайман ўйимга.

Мўмин одамнинг ахир,
Бўлмасми қўли очиқ?
Булар бойиб кетишгач,
Бўлиб қолди қизғанчиқ.

Бой шод бўлди харқалай,
Ўтинчи оч қолмапти,
Аммо гўштни боладан,
Қизғонгани бўлмапти.

Бой сафардан қайтганин,
Ён қўшниси билипти,
Зиёрат қилиш учун,
Бойникига чиқипти.

Саломлашиб ўтириб,
Суҳбатлашгандан кейин,
Бой депти қўшнисига:
Бир гапим бор айтайин.

Гўшт еб турган экансиз,
Чиқиб қопти ўғилчам,
Хафа бўлипти унга,
Бермапсиз бирон тишлам.

Ўтинчи депти: “Узр”
Қўшнижон, айб менда,
Бир ой жуда қийналдик,
Сиз сафарда юрганда.

Ўзим бетоб бўб қолдим,
Халоватим бузилди,
Оч қолдик, бир қизчамнинг,
“Нон”, деб жони у зилди.

Бир неча кундан кейин,
Қўлимда арқон билан,
Далага чиқдим, уйга
Зора қайтсам нон билан.

Харом ўлган бир эшак,
Шундоқ чиқди йўлимдан,
Болаларимни эслаб,
Бир гап ўтди кўнглимдан:

Очликдан ўлди қизим,
Хотиним ҳам ўсолдир,
Эй , Оллоҳ! Энди бизга
Бу ўлакса халолдир.

Олиб келдим уйимга,
Шу эшакни нимталаб,
Тузлаб қўйдим бир хумга,
Гўштни бурда бурдалаб.

Харомлигин билганда,
Ўғлингиз “гўшт” демасди,
Бизга халол эди-ю,
Сизга халол эмасди.

Очликдан болаларим,
Бўлди суягу, тери,
Емишимиз ўша гўшт,
Мана, бир ойдан бери.

Қўшнисин кузатди-ю,
Бойга чиқди истима,
- Сафарга бормай ўлай,
Нима қилиб қўйдим-а?!

Шуларга ташлаб кетсам,
Егулик бўлмасмиди,
Оч қолмаганда балки,
Қизалоқ ўлмасмиди.

Ўлакса еб ўтирса,
Очликдан қўшним мани,
Каъбада Хажу, Умра,
Қилишимдан не маъни?

Бой Хаж пулин опчиқиб,
Ўтинчига тутқазди,
Болаларин ҳам унинг,
Атрофига ўтказди.

“Лаббайка” деб Каъбани,
Қилгандай тавофини,
Етти марта айланди,
Уларнинг атрофини.

Лаббайка Оллоҳумма Лаббайк,
Лаббайка ла шарийка Лаббайк,
Иннал ҳамда вал неъмата
Лакавал мулк, ла шарийкаллак.

Уч кундан сўнг хожилар,
Кетишди Хаж қилгани,
Кетишди Оллоҳ учун,
Мол, жонин харж қилгани.

Уч ой деганда бир-бир,
Қайтиб келди хожилар,
Дўконда бойни кўриб,
Ҳайрон бўлишди улар.

- Хожим, Каъбатуллоҳдан,
Қачон қайтиб келдингиз?
Қанот чиқдими, ёки,
Шамол бўлиб елдингиз?

Ахир айтгандингиз-ку,
Ўн-ўн беш кун қоламан,
Сизлар бораверинглар,
Сиздан кейин бораман.

Биздан берворгандингиз,
Совға, салом тугун,
Элтиб бермоқчи эдик,
Уйингизга шу бугун.

Бой хайрон, дерди: Ахир,
Борганим йўқ, Хажга ман.
Хожилар унинг сўзин,
Олишмасди асло тан.

- Ахир Каъбатуллоҳни,
Бирга тавоф қилдик-ку,
Намоз вақтида беш вақт,
Ёнма-ён ўтирдик-ку.

Ёлғон арафа куни,
Етиб бордик Минога,
Арофатда ўтириб,
Хитоб қилдик Оллога.

Дуо қилиб ўпдингиз,
Хажарул асвадни ҳам,
Бирга қурбонлик қилдик,
Бирга қирқдик сочни ҳам.

Хожим омонатингиз,
Мана тугунни олинг,
Йўлда чарчаб қолибсиз,
Биз кетдик, яхши қолинг.

Бой йиғлар эди фақат,
Тилига сўз келмасди,
Қўлида тугун унда,
Не борлигин билмасди.

Бой тугунни бағрига ,
Босди-ю, чопди уйга,
Кўриб турган одамлар,
Бари эргашди унга.

Фаришталар чуккан бу,
Тугунда не, ё, Олло,
Жойнамозми, китобми,
Либосми, ё тўтиё?

Чап кўксида юраги,
Питирларди мисли қуш,
Уйига келиб очса,
Нафис мато – Каъбапўш!

“Оллҳи акбар” дея,
Йиғлаб қилди муножат,
Бир гуноҳкор бандангга,
Роббим, бу не иноят?!

Ахир нодонлигимдан,
Сўлдирдим гул ғунчасин,
Бўйнимда-ку уволи,
Ён қўшнимниг қизчасин.

Бой йиғларди “Кечир” дер,
Не қиларин билмасди,
Хожи бўлдими бунга,
Ишонгиси келмасди.

Оллоҳ бир фариштани,
Ўхшатиб қўйиб бойга,
Тушурган бўлса не тонг,
Хожилар турган жойга.

Бой тусида фаришта,
Бажариб Хаж амалин,
Берган бўлса не ажаб,
Совғали тугунчагин.

Мушку анбар исига,
Тўлди бойнинг ховлиси,
Йиғилди узоқ - яқин,
Ва ўтинчи қўшниси.

Бой деди: Эй яхшилар!
Кўп эди каму-кўстим,
Мени Хожга юбориб,
Хожи қилган ён қўшним.

Бой қўшнисин қучоқлаб,
Одамларга билдирди,
Қўшни томон деворга,
Каъбапўштни илдирди.

Кўзга суриб одамлар,
Ўпдилар Каъбапўштни,
Хақ наздида шунчалар,
Азиз эканми қўшни?

Ўша куни тиниқиб,
Хожи бой қолди ухлаб,
Тушида Каъба ўзи,
Келганмиш уни излаб.

Бойни ўтказиб қўйиб,
Бармоғига деб “Сана”,
Атрофида етмиш бор,
Айланётганмиш Каъба.

понедельник, 7 июля 2014 г.

Садаф.  (Шайх ҳазратларининг «Мукаммал саодат йўли» китобини ўқиганда)

Садаф деган ёш бир бемор қиз,
Даволанди қўлимда уч йил,
Кўкрак саратони чекинди,
Аммо соғаймаганди буткул.

Қилиш керак эди эҳтиёт,
У ўзини беш йилча яна,
Бир кун мендан рухсат сўради,
Бориш керак эмиш Измирга.

У пайтлар қиш ойи эди,
«Сенга совуқ мумкинмас, дедим
Фақат самолётда борасан,
Шунда рухсат бераман, қизим».

Автобусда йўлга чиқибди,
Самолётга ололмай чипта.
Автоҳалокатга учрагач,
Бир кун қолиб кетибди йўлда.

Қайтиб келгач, ўша касаллик,
Вужудига кетди тарқалиб,
Нафас олар эди у фақат
Кислородли жиҳозни тақиб.

Оғирлашиб борди аҳволи,
Тузалишдан эди умид кам.
Айтар эди фақат ҳижжалаб,
Ҳатто оддий сўзларини ҳам.

Бир гал деди: «Сиз-дан ха-фа-ман,
Док-тор, дин-до-р экан-сиз я-на.
Не-га мен-га ет-каз-ма-дин-гиз,
Ал-лоҳ, ў-лим, о-хи-рат ни-ма?»

Унинг диний илми оз эди,
Бўлса савол бермасди бешак.
Дедим: «Иймон муолажасин,
Ўзинг дилдан исташинг керак».

«Истайман» деб бош ирғади у.
Гоҳ бўғилиб, гоҳ қалби жўшиб,
Даволашни давом эттирдим.
Иймон муолажасин қўшиб.

Дарсмиди у, муолажами?
Тинглар эди хапқириб юрак,
Бир кун менга савол берди у:
Ўла-ёт-ган-да не де-йиш ке-рак?

Дедим: «Сенинг бу ҳолатингда
Калимаи шаҳодат узун.
Гар ўзингда шу ҳолни сезсанг,
Фақат «Аллоҳ, Муҳаммад», дегин».

Борар эди кучайиб оғриқ,
Унга фақат қилардик морфин,
Ният - бемор оғриғин сезмай,
Ором олиб, уйқуда ётсин.

Бир кун менга бўлди қўнғироқ,
Қиз онаси йиғлаб деяпти:
«Бир хафтадан бери бошқача,
Садаф морфин қилдирмаяпти».

Келиб ундан сўрасам, деди:
- Ўлимга уйқуда дуч келсам,
Ҳолим нима бўлади, «Аллоҳ,
Муҳаммад», деб айта олмасам?

Дедим: - Қўрқма укол олавер, -
Таскин бериб, юпатдим қизни,
- Уколдан олдин ҳам, кейин ҳам,
Такрорлаб ёт шу икки сўзни.

Сўнги марта сўради: - Доктор, -
Кўзларида умид ва қўрқув.
- Агар менга Азроил келса,
Қай шаклда кўринади у?

Жавоб бердим: - Қўрқмагин қизим,
У мўминга дўст бир фаришта,
Иншааллоҳ, келади сенга
Нафис, гўзал бир кўринишда.

Эртаси кун у оғирлашди,
Эшитдим-у уйига чопдим,
Мен Садафни жон таслим қилиб,
Сархуш ётган бир ҳолда топдим.

Уни узоқ парваришлаган,
Кекса аёл ёнида эди.
Ҳалигина содир бўлган бир
Мўъжизани гапириб берди:

«Садаф қўққис ҳаво жиҳозин,
Олиб ташлаб, ўрнидан турди.
«Бис-мил-лаҳ» деб таҳорат олиб,
Икки ракъат намоз ўқиди.

Ҳаммамиз лол, ҳаммамиз ҳайрон,
Мўъжизадан турардик қотиб,
У ўрнига чўзилди холсиз,
Калимаи шаҳодат айтиб,

Сўнг: «Докторга айтинг, деди, у
Сархуш, кўзларида ҳайрат, нам:
Ўлим фариштасини кўрдим,
Гўзал экан у айтгандан ҳам...»

Марҳабо Каримова.

среда, 21 мая 2014 г.

HAYOTIMDAN BIR LAVHA...

O'shanda yosh edim. Oilamizning moddiy ahvoli sal og'irlashgandi. Lekin hech qachon och qolmaganmiz. Volidam tushlikka sho'rva pishiribdilar. Oilada to'rt kishimiz. Nolish emasku,ovqat qilganda har birimizga bir bo'lakdan go'sht solardik. Bugun ham shunday. Dasturxon atrofiga o'tirdik. Ovqatlanib o'tirsak oyijonim:
-Menga ikki bo'lak go'sht tushib qolibdi. Demak kimgadir solish yoddan ko'tarilibdi. Kimga tushmabdi? - deb so'radilar. To'g'risini aytsam boyadan beri nima deyishni bilmay o'tiruvdim. Chunki go'sht tushmagan kosa meniki edi. Buni aytishga uyaldim.
-Meniki emas, - deb qo'ydim.
-Aldama, - dedilar volidam.
-Ber kosangni,solib beraman.
-Yo'q,kerakmas. Menda bor...
-Ovqatga to'rt bo'lak go'sht solgan bo'lsam. Otangda bor,akangda bor,menda esa ikkita. Demak senga tushmabdi. Ber kosangni,solib beray!
-Qo'yavering,menda bor...
-Ko'rsat kosangni unda!
Noiloj kosamni kavladim. Kavladim-u... Hushim boshimdan uchdi! Chunki besh daqiqa oldin kosamda yo'q go'sht paydo bo'lib qolgandi...
***
U kunlar ham o'tib ketdi. Hozir yashashimiz yaxshi. Akam oilamizni boqish uchun maktabni bitirib ishga kirgan. Baraka topsin,o'n olti yoshidan buyon ro'zg'orni tebratadi. Men esa maktabni bitirib,Respublikamizning eng nufuzli akademik litseylaridan biriga qabul qilindim. U yerni bitirgach,O'rta Osiyoda yagona bo'lgan Oliy O'quv Yurtiga imtiyozli ravishda kirdim. Mahalladagilar oilamizga havas qilishadi. Shukur...

Xurshidbek Tuychibekov

вторник, 13 мая 2014 г.

MENI KECHIRING...

Hozigina dorixonaga adajonga "No-Shpa" olgani chiqdim. U yerda odam gavjum. E'tiborimni tortgan kimsa devorga suyanib turgan odam edi. Yoshi 30 larda bo'lsa kerak. Oyog'ida zo'rg'a turibdi. Hamma ijirg'anib qarayapti unga. Mening ham hayolimdan "Mast shekilli" degan hayol o'tdi. Dumalab tushay deyapti. Uning navbati keldi va oyijonim yuraklari huruj qilganda ichadigan "Berlipril"ni sotib oldi! Gandiraklab chiqib ketdi. Shu joyimda tayoqdek qotib qoldim. Nahot u mastlikdan emas,balki yurak hurujidan shu ahvolda turgan bo'lsa??? Tashqariga otilib chiqdim,lekin u kishini topa olmadim. Uyga qaytarkanman o'zimdan ham,dorixonachidan ham nafratlanib ketdim...
Yo Parvardigor! O'zing Eng Mehribon,Eng Rahmli Zotsan! Shu bandangning dardiga shifo Ber! Unga O'zing yordam Ber! Iltimos... meni Kechir...

среда, 26 марта 2014 г.

VASIYATNOMAM...

Jonim menga qilib hiyonat
Azroilga ergashgan mahal
Bu dunyoda bo'lsam omonat
Duo qiling,yig'lamang faqat...

Tavba qilmoqqa qolmay imkon
Onajonim bo'g'zi to'la qon
Kelganida qachonki shu on
Duo qiling,yig'lamang faqat...

Onajon,kechiring,iltimos
Men bir badbaxt,men bir notavon.
Mendan hech ko'rmadingiz roxat
Duo qiling,yig'lamang faqat...

Otamdan ham mehribonimsiz,
Eng go'zal mohitobonimsiz.
Siz mening Jannatim,
Qiblagohimsiz...
Duo qiling,yig'lamang faqat...

Otajonim,qilingiz toqat,
Men nobakor o'g'il,
Behayo farzand...
Borligingiz o'zi katta baxt,
Duo qiling,yig'lamang faqat...

Birodarim kechir oldindan
Tobutim gar yelkang og'ritsa
Masjid eshigiga yetmasdan
Duo qilgin,yig'lama faqat...

Janozamda emas to'yimda
Xizmat qilmoqchi eding do'stim.
Yurgin faqat Haqning yo'lida
Duo qilgin yig'lama faqat...

Inshaalloh Jannatda faqat
Volidamga qilurman hizmat.
Shu baxtga erishmog'imchun siz
Duo qiling yig'lamang faqat...

Muallif: Xurshidbek Tuychibekov

пятница, 21 марта 2014 г.

OTA-ONALAR QADRI

Ibtidosi bor narsaning
Intihosi bo'larkan.
Porlab turgan quyosh hatto
Zavol yetib so'narkan.

Bu sinovli dunyodagi
Eng katta boyligimiz
Dasta-dasta pul emas
Ota-ona bo'larkan.

Hayotning har zarbasiga
Dosh berolgan mardona
Farzandi dard cheksa zor-zor
Yig'larkan Ota-ona..

Yana ko'nglin og'ritsak
Kechiradi shu zahot
Ey voh,men ham farzandmanmi
Ulug' zotlarga nahot?

Kitoblarda o'qigandim
Alamli kun kelarkan
Farzand qiblagohlarisiz
Yetim bo'lib qolarkan.

Zor yig'larkan "rozi bo'ling.."
Debon osh-u tuziga
Ko'zga surtmak ilinjida
Talpinarkan iziga..

"Shu yer qiblagohim bosgan
Joymikan?" debon farzand
Ko'zga to'tiyo aylarkan
Topganda bo'lib hursand.

Niyatim hech biringiz
Yetim qolmangiz do'stlar
Ota-ona borligida
Bilinmaskan kam-ko'stlar.

O'lganida uch yuz kilo
Oshlarni bermang qo'ying
Tirigida ikkita patir
Bilan bir yo'qlab keling.

Xursand bo'lib duo qilar
"Jannatiy bo'lgin",debon
Shunda sizga yo'l ochilar
Chindan ham Firdavs tomon.

Robbim,senga hamd-u sano,
Rosulingga salovot.
Qiblagohlarimiz doim
Bo'lsinlar sog' salomat!

Muallif: Xurshidbek Tuychibekov

среда, 19 марта 2014 г.

PLAY MARKET

"Play Market"dan yuklangan dasturlarni Bluetooth orqali jo'natish

Android smartfonini sotib olganimga 2 oy bo'ldi chamasi. Play Marketdan olingan o'yin va dasturlarni bluetooth va wi-fi orqali jo'natib bo'lmasligi g'ashimga tekkandi. Bugun shuning yechimini topdim. Play Marketdan "Clean Master" dasturini ko'chirib olamiz. Dasturni ochib,asosiy oynadan "Менеджер Приложений" bo'limiga o'tamiz. Yangi oynada smartfoningizga o'rnatilgan barcha dasturlar ro'yxati chiqadi. Kerakli dasturni topib uni bosasiz. Shunda dasturning o'rnatilgan sanasi,uning hajmi va ushbu dastur bilan amalga oshirishingiz mumkin bo'lgan amallar ro'yxati ochiladi: "Резервное Копирование" va "Удалить". Siz birinchisini bosasiz. Qarabsizki,tanlagan dasturingizning "o'rnatiluvchi fayli" ("установочный файл") sdcard0/cleanmaster/backup papkasida saqlandi. Endi ushbu papkaga kirib bemalol dasturlarni bluetooth yoki wi-fi orqali jo'natishingiz mumkin.
Endi esa huddi shu dastur orqali bizga kerakmas bo'lgan,lekin o'chirib tashlab bo'lmaydigan dasturlarni o'chirishni ko'rib chiqamiz. "Clean Master" > "Менеджер приложений". Oynaning eng pastidagi "Предустановленные Приложения" bo'limiga kiramiz. Bu yerda Samsung kompaniyasi tomonidan o'rnatilgan dasturlar ro'yxati bor. Kerakli dasturni topib,uni bosamiz. Tanish menyu ochiladi. Huddi shu menyu orqali dasturni o'chirib tashlasak bo'ladi. Men birinchi navbatda "CHatON" dasturini o'chirdim. Maslaxat sifatida shuni aytishim mumkinki,dasturlarni o'chirishdan oldin "Резервное Копирование" bo'limi orqali dasturning o'rnatiluvchi faylini saqlab qo'ying. Yaqin kelajakda kerak bo'lib qolsa o'rnatib olishingiz uchun. E'tiboringiz uchun rahmat ;)
Muallif: Xurshidbek Tuychibekov (@alisher_navoiy)

воскресенье, 16 марта 2014 г.

SUQROTNING DONO FIKRLARI

Mashhur yunon faylasufi Suqrot Attika shahrida haykaltarosh Sofroniks va doya Fenaretta oilasida dunyoga keldi. U juda ko‘rimsiz qiyofaga ega bo‘lgan. Past bo‘yli, qorni osilgan, kalta bo‘yinli, keng va do‘ng peshonali, yapaloq, tanqaygan burunining teshiklari katta, lablari do‘rdoq Suqrotning ukki ko‘zlari kishiga zimdan boqishga moyil edi. U doim eski liboslarda, yalangoyoq yurgan. Ayollar borasida ham Suqrotning omadi yurishmagan. Garchi ikki marta uylangan bo‘lsa-da, oilaviy baxtga erisholmagan. Suqrot asosiy vaqtini munozara va bahslarda o‘tkazgan. Bahslarda doim uning qo‘li baland kelgan. Shuning uchun ko‘pincha uning sochidan tortib kaltaklashgan, ustidan kulib, haqoratlashgan. Suqrot hammasiga dosh bergan. Hatto bir kuni tepki yeganda ham chidab turavergan. Odamlar bundan ajablanishganda ularga qarata shunday degan: «Eshak tepsa, uni sudga berolmayman-ku!» Suqrot mohir raqqos bo‘lgan va bunday mashqni jismning salomatligi uchun foydali deb bilgan. U talabalarga og‘zaki saboq bergan va hech qanday yozma manba qoldirmagan. Timey ismli shogirdi: «Ey ustoz, nima sababdan dono fikrlaringizni qog‘ozga tushirmaysiz?» — deb so‘raganda, Suqrot: «Ey Timey, o‘lik hayvonlarning terisiga ishonching va tirik, barhayot fikrlarga ishonchsizliging juda mustahkam ekan», — deb javob bergan. 399 yil Suqrot bir yurtdoshining fitnasi tufayli fuqarolik me’yorlarini buzganlikda ayblanib, o‘lim jazosiga hukm qilingan va qatl etilgan. Sudda Suqrotning og‘zidan chiqqan so‘nggi so‘zlar shunday bo‘lgan: «Menga o‘lish uchun, sizga esa yashash uchun bu yerni tark etish fursati yetdi. Faqat buning qay biri afzalligi Xudodan o‘zga hech kimga ayon emas». Sudda 220 nafar odam Suqrotning aybsizligini yoqlab, 280 nafar kishi esa unga qarshi ovoz bergan. O’sha davrdagi qoidaga ko‘ra, o‘limga mahkum etilganlarga belgilangan vaqtda zaharli tsikuta (zaharli suv o‘simligi, bodiyoni rumi, zangpoya deb ham ataladi) o‘simligini ezib ichirishgan. ... Suqrot ruhining eson-omon boqiy dunyoga rixlat etishini Tangridan fikran so‘rab, xotirjamlik va osonlik bilan zahar to‘ldirilgan idishni bo‘shatadi. Tegrasidagi do‘stlari yig‘lab yuborishadi. Faylasuf ularni tinchlantirib, sukunatda hayot bilan vidolashishi kerakligini uqtiradi. U bir oz yurib, oyoqlari og‘irlashgach, turma burchagidagi yog‘och chorpoyaga cho‘ziladi. Keyin: «Kriton, biz Asklepiydan xo‘roz qarzmiz. Xo‘rozni qaytaring, yodingizdan chiqmasin», — deydi shogirdiga. Bu Suqrotning so‘nggi so‘zlari edi. Qadimgi yunonlar odatiga ko‘ra, bemorlarning tuzalishi uchun Apollonning o‘g‘li, tabiblar Tangrisi Asklepiyga xo‘roz so‘yib, qurbonlik qilingan. Suqrot o‘z ruhini poklash va xasta jismdan xalos bo‘lishni nazarda tutib, shogirdiga yuqoridagi vasiyatni aytgan. Suqrotni butun umri davomida Ovidiyning «Evrilish» asarida tilga olingan inson xulq-atvoridagi bir noqislik bezovta qilgan. Ovidiy shunday yozgandi: «Ezgulikka duch kelsam, maqtayman-u, ammo yomonlikning ta’siriga berilaman».

* * *

Suqrot oila haqidagi qarashlarini mana bu hikmatga jo etgandi: «Uylanasanmi, uylanmaysanmi — baribir pushaymon yeysan».

* * *

«Navqironlik chog‘larimda tabiatni kuzatish mening eng sevimli mashg‘ulotim edi, — deydi Suqrot. — Har bir hodisa meni ajablantirar, hayratga solardi: tug‘ilish, o‘lish, mavjudlikning boisi ne?.. Men olamning bir burchidan kirib, ikkinchi bir burchidan chiqarkanman, o‘zimga o‘zim birinchi navbatda shunday savollar berardim: «Tirik mavjudotlar, ba’zi odamlar o‘ylaganidek, issiqlik va sovuqlikning bir-biriga o‘zaro ta’sir etib, chirish jarayoni yuzaga kelishi oqibatida paydo bo‘lmasmikan? Inson qay tarzda fikr yuritadi? Qon yordamidami, havo yoki olov vositasidami?» Bundan tashqari, o‘zimning bu taxlit tadqiqotlarga yaroqsiz ekanimni anglash uchun butun borliq, fazo va Yerdagi o‘zgarishlar haqida tinimsiz o‘y suraverardim».

* * *

Suqrotning ba’zi harakatlari atrofdagilarni hayratga solgan. Bir kuni u ko‘chada o‘spirin Ksenofantga duch kelib qoldi. Yigitchadagi botiniy iste’dodni ilg‘agan faylasuf qo‘lidagi hassasi bilan uning yo‘lini to‘sdi.
— Menga ayt-chi, — so‘radi Suqrot, — unni qaerdan sotib oladilar?
— Bozordan, — javob berdi Ksenofant.
— Yog‘ni-chi?
— Uni ham bozordan xarid qiladilar.
— Donishmandlik va ezgulik istab qaerga boradilar?
Ksenofant o‘ylanib qoldi.
— Ortimdan yur, men seni o‘sha yerga olib boraman, — dedi Suqrot shunda. ... Shu tariqa Ksenofant Suqrotning bir umrlik yo‘ldoshi va hamsuhbati bo‘lib qoldi. U Suqrotning o‘limidan so‘ng Aflotun kabi yangi avlodlarga ustozi haqidagi xotiralarini esdalik qilib qoldirdi.

* * *

Bir kuni Alkiviad Suqrotga uy qurish uchun yer maydoni in’om etish niyatida ekanligini aytdi. Suqrot unga javoban shunday dedi: «Aytaylik, menga bor-yo‘g‘i bittagina shippak kerak bo‘lsa-yu, sen menga butun boshli bir buqaning terisini in’om etsang, hammaga kulgu bo‘lib qolmaymanmi?»

* * *

Kunlardan bir kun Suqrotning rafiqasi Ksantippa avvaliga erini obdan koyib, so‘ng ustidan suv quyib yubordi. «Aytgandim-a, — deya g‘o‘ldiradi sho‘rlik faylasuf, — Ksantippa avvaliga momaqaldiroq bo‘lib gumburlaydi-da, so‘ng yomg‘ir bo‘lib savalaydi». Buni ko‘rgan Alkiviad Ksantippaning janjaliga dosh berib bo‘lmasligini e’tirof etadi. Suqrot Alkiviadga:
— Men bu janjallarga g‘ildirakning to‘xtovsiz g‘irchillashi kabi ko‘nikib ketganman. Masalan, sen g‘ozlarning g‘ag‘illashiga toqat qilasan-ku!
— Shundayku-ya, lekin buning evaziga men g‘ozlardan tuxum va go‘sht olaman, — deydi faylasufga javoban Alkiviad.
— Ksantippa esa menga farzand tug‘ib beradi, — deydi Suqrot.

* * *

Janjalkash rafiqam men uchun go‘yo chavandozning asov oti kabidir. Asov otni bo‘ysundirolgan chavandoz har qanday tulporni bemalol minolganidek, men ham Ksantippa bilan murosa qilish vositasida o‘zga kishilar bilan osongina muomalada bo‘la olaman.

* * *

Taajjubki, haykaltaroshlar toshni insonga o‘xshatish yo‘lida o‘lib-tiriladilar-u, ammo o‘zlarining toshga o‘xshab qolmasliklari haqida qayg‘urmaydilar.

* * *

Saltanat hassasini qo‘lida tutgan har qanday kishi ham hukmdor bo‘lavermaydi. Shuningdek, e’tiborli amaldorlar tomonidan saylangan, qur’a tashlab yoki zo‘ravonlik, yoinki aldov yo‘li bilan davlat tepasiga kelib qolgan kimsa ham haqiqiy hukmdor bo‘lolmagay, faqatgina saltanatni boshqarish uquvi bo‘lgan zotlargina podshohlik va hukmdorlikka loyiqdirlar».

* * *

Suqrot faylasuflarga ta’rif berar ekan: «Faylasuf donishmand hamda johil oralig‘idagi mavqeni egallaydi», — deydi.

* * *

Men bu odamdan ko‘ra donoroqman. Sababi, har ikkimiz ham ba’zi bir joiz va zarur narsalarni bilmasak-da, u manmanlik qiladi, men esa manmanlikdan o‘zimni tiyaman.

* * *

Adolat va ezgulikdan ayri tushgan har qanday bilim dog‘ulilikka aylanadi. Uni donolik, deb atash nojoizdir, — deydi Suqrot.

* * *

O’zini anglagan inson o‘zi uchun nima foydaliligi va nimalarga qodir ekanligini yaxshi tushunadi. U qo‘lidan keladigan ish bilan shug‘ullanish asnosida o‘z ehtiyojini qondiradi va saodatga erishadi. Har qanday xato va baxtsizliklardan xoli bo‘ladi. Buning natijasi o‘laroq, u o‘zga odamlarni qadrlay oladi va ulardan ezgulik yo‘lida foydalana biladi. Oqibatda o‘zini kulfatlardan asraydi.

* * *

Pul ezgulikni tug‘dirmaydi, aksincha, ezgulik tufayli odamlar shaxsiy hayotda ham, jamiyatda ham pul va boshqa boyliklarga ega bo‘ladilar.

* * *
Rivoyat qiladilarkim, Apollodor Suqrotga o‘limi oldidan qimmatbaho libos kiyishni taklif etadi.
— Nega? — deydi Suqrot Apollodorga javoban. — Bundan chiqdi egnimdagi faqirona libosim tirigimga yaroqligu, o‘ligimga yaroqsiz ekan-da?!

* * *

— Suqrot, afinaliklar seni o‘limga hukm etdilar, — dedilar faylasufga. Suqrot xotirjamlik bilan dedi:
— Ularni esa tabiat o‘limga mahkum etdi.

* * *

Sud chog‘ida Suqrotga so‘z berildi. Suqrot nutqida o‘zini so‘naga, afinaliklarni esa katta, olijanob, ammo semiz va yalqov otga mengzaydi. «Bunday otlarni birorta so‘na chaqib, choptirib turishi lozim, — deydi u va bu o‘xshatishni shunday yakunlaydi:
— Fikrimcha, Tangri meni kun bo‘yi butun shaharni kezib, har biringizni uyg‘otish va tinmay tanbeh berib, to‘g‘ri yo‘lga boshlash uchun yuborgan. So‘zlarimga ishoning, afinaliklar. Men kabilarni topish sizlarga oson bo‘lmaydi. Menga ishonsangiz, hayotimni saqlab qolasiz. Biroq siz so‘na chaqib tuyqusdan uyqudan uyg‘ongan va g‘azabga mingan odamlar kabi meni osonlik bilan urib o‘ldirishingiz ham mumkin. U holda Tangri yana kimnidir yo‘llagunga qadar qolgan umringizni g‘aflatda o‘tkazasiz».

* * *

«Qanday odamni baxtli sanamoq mumkin?» — degan savolga Suqrot shunday javob berdi:
— O’tkir aql va teran, halol fikrlar egasi baxtiyordir.

* * *

Yoshlarga ko‘zguga ko‘proq boqishlarini maslahat beraman, — deydi Suqrot, — toki ularning xushsuratlari o‘z husnlarini sharmanda etmasinlar, badbasharalari esa xunukliklarini odoblari bilan bezasinlar.

* * *

O’z darajasiga yetolmaslik — johillikdan o‘zga narsa emas. O’z darajasidan oshmoqlik esa donolikning o‘zginasidir.

суббота, 15 марта 2014 г.

Поиск информации в Google: ТОП-19 способов, которых не знают пользователи

Существуют хитрые способы
поиска информации в Google,
незнакомые пользователям.
О девяти способах поиска
информации в Google не знают
96% пользователей:
1. Как найти точную фразу или
форму слова
С помощью оператора » «.
Заключите фразу или слово в
кавычки, и Google будет искать
веб-страницы, где есть ровно
такая фраза (форма слова).
Пример:
["я к вам пишу"]
2. Как найти цитату, в которой
пропущено слово
Забыли слово в цитате?
Возьмите всю цитату в кавычки,
а вместо пропущенного слова
поставьте звездочку *. Цитата
найдется вместе с забытым
словом.
Пример:
["ночь улица * аптека"]
3. Как найти любые из
нескольких слов
Просто перечислите все
подходящие варианты через
вертикальный слеш: |. Google
будет искать документы с
любым из этих слов.
Пример:
[ананасы | рябчики |
шампанское]
[дачные участки (рублевское |
киевское | минское) шоссе]
4. Как найти слова в пределах
одного предложения
Используйте оператор с
красивым именем «амперсанд»
— &. Если соединить слова
амперсандом, Google найдет
документы, где эти слова стоят в
одном предложении.
Пример:
[памятник Пушкину & Псков]
5. Как найти документ,
содержащий определённое
слово
Поставьте перед нужным
словом плюс, не отделяя его от
слова пробелом. В запрос
можно включить несколько
обязательных слов.
Пример:
[Памятник Шолохову +бульвар]
6. Как исключить слово из
поиска
Поставьте минус перед словом,
которое вы не хотите видеть в
ответах. Так можно исключить
даже несколько слов:
Пример:
[мумий тролль мультфильм -рок
-лагутенко]
[схемы вязания спицами -
купить]
7. Как искать на определенном
сайте
Для этого подойдет оператор
site. Он позволяет прямо в
запросе указать сайт, на
котором нужно искать. Только
обязательно поставьте после
site двоеточие.
Пример:
[конституция рф site:consultant
(точка)ru]
[маяковский окна site:lib(точка)
ru]
8. Как искать документы
определенного типа
Вам нужен оператор mime.
Поставьте в запросе mime,
двоеточие и затем тип
документа, который вам нужен.
Например, pdf или doc.
Пример:
[заявление на загранпаспорт
mime:pdf]
9. Как искать на сайтах на
определенном языке
С помощью оператора lang.
После lang нужно поставить
двоеточие и написать, на каком
языке вам нужны документы.
Если это русский язык, то нужно
указать ru, если украинский —
uk. Белорусский язык
обозначается как be, английский
— en, французский — fr.
Пример:
[void glClearColor lang:ru]
——————–
Руслана Коваль: Есть еще 10
хитрых способов
10. Поиск по синонимам.
Символ ~ для поиска слов
схожих к выбранному.
Пример:
["~лучшие фильмы -лучшие"]
Увидите все ссылки на страницы
с синонимами к слову лучшие,
но ни одна из них не будет
содержать это слово.
11. Значение слова.
Введите в поисковую строку
«define:кильт» и узнаете
значение этого слова.
12. Обратные ссылки.
«links:pdd.ru» и вы узнаете
расположение ссылок на этот
сайт.
13. Конвертер величин.
Введите в строку поиска «1 кг в
фунтах» поисковик выдаст сразу
результат.
14. Узнать курс валют.
Введите запрос «1 гривня в
рублях»
15. Время по городу.
Введите «time Киев» или «время
Киев» – в первой строке будет
точное время этого города.
16. Калькулятор.
Достаточно вбить пример в
строку поиска и нажать поиск –
Гугл выдаст результат
уравнения.
17. Поиск кешированной
страницы. У Гугл есть свои
сервера, где он хранит
кешированные страницы. Если
нужна именно такая: «cashed:»
18. Прогноз погоды по городу.
В строке поиска используем
оператор «weather город». И
узнаете прогноз на несколько
дней.
19. Переводчик.
Можно переводить слова не
отходя от поисковика. «translate
слово into язык».

четверг, 13 марта 2014 г.

O'LSAM,JANOZAMNI BULBUL O'QISIN...

O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin,
Kuyib o‘tgan umrim sharhini aytsin.
Bardoshim haqida ash’or to‘qisin,
Mendan norozilar fikridan qaytsin.

O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin,
Aytolmay qolganim desin Ollohga,
Salovatlar aytsin to‘plab bor kuchin,
Bilmagan bilganim desin Ollohga.

O‘lsam, olov tanim muz bilan yuving,
Toki, kafanlarim ketmasin kuyib,
Yuvgach, yuragimga parcha muz qo‘ying,
Boray huzuriga ozgina sovib.

O‘lsam, kafanimni bulutdan qiling,
Yomg‘irga aylansin, yonsam qabrda.
Qabrimni qazsangiz sal kengroq oling,
Gunohkor bandaga tor go‘r jabrda…

O‘lsam, chinor eking qabrim boshiga,
Toki, soyasida tilovat o‘qing.
Cho‘milib yashadim ko‘zim yoshiga,
Yig‘lamang, siz faqat salovat o‘qing.

Kichkina yasating qabrtoshimni,
Qur’on oyatlarin yozdiring o‘yib,
Yozmang qabrtoshga umrim, yoshimni,
Men safarga ketdim chorig‘im kiyib.

O‘lsam, oyoq tomon, o‘ng tomonimga,
To‘rt kishi sig‘arlik kursi yasating,
Sog‘inib kelsangiz "Ixlos"ni o‘qing,
Qabrimni gul emas, Qur’on bezasin.

O‘ng tarafdan keling, oyoq tarafdan,
Toki, ko‘rsin sizni ochiq ko‘zlarim,
O‘lim haq ekanin olasizda tan,
Quvonay, keldi, deb o‘g‘il-qizlarim.

O‘lsam yo‘qlab turing. Biling, kutaman,
Chunki, siz deb o‘tdim o‘zimdan kechib,
Yo‘qlamay qo‘ysangiz, zardob yutaman,
Yotaman go‘rda ham ko‘z yoshim ichib,

O‘lsam, umrim sharhin nabiralarga,
Yashirmay, o‘chirmay borini so‘zlang.
Intiq kutganimni ularni hamda,
Yonib o‘tgan ko‘nglim zorini so‘zlang.

O‘lsam, she’rlarimni avaylab asrang,
Imkonin topib topshiring elga.
Bilaman, el o‘qir sog‘inib, sevib,
O‘tar yozganlarim qo‘llardan qo‘lga.

O‘lsam, ahil bo‘ling, mexribon bo‘ling,
Imkonin topsangiz to‘lang qarzimni,
Duosini oling men sevgan elni,
Meros qoldiraman sizga sabrimni.

O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin…

DONISHMAND TABIB

DONISHMAND TABIB

Alqissa juda qadim,
Jaholatli zamonda,
Bir donishmand, ulug' hakim,
O'tgan ekan jahonda.

U kun bo'yi giyoh terib,
Kezib bog'u biyobon,
Odamlarga shifo berib,
Yashar ekan shodumon.

Unga ming bir mushkul dardning,
Ayon bo'lib shifosi,
Odamlarning bora-bora
Ortaverdi ixlosi.

Tabobatga qalban, ruhan,
Fido qilib o'zini,
Oxir bir kun nashtar bilan
Ochdi ko'rning ko'zini.

Rivoj topmish sohib xislat,
Donishmandga madadkor,
Lekin qayda bo'lsa shuhrat,
Yonboshida hasad bor.

Davoxonlar, parixonlar,
O'quvchilar chilyosin,
Xullas yurtda bor nodonlar,
Boshladilar ig'vosin.

"Bandasiga bermoq doru,
Yaratganga isyondir
Demak tabib ishi makr-u,
O'zi esa shaytondir".

Bu so'zlarni chin deb bildi
Nodon, johil olomon,
Donishmandni sazo qildi,
Kaltakladi beomon.

Cho'g‘ temirda ko'ksin dog'lab,
Dorga osmoq bo'ldilar,
So'ng bo'yniga xarsang bog'lab,
Suvga bosmoq bo'ldilar.

So'ng suvni ham, xarsangni ham
Xayf bilib "shayton" ga,
"Yoqing" - dedi eng bosh hakam,
-"Olib chiqib maydonga"

Keng maydonga ustun ko'mib,
Bog'ladilar hakimni.
So'ng temirni o'tga qo'yib,
Dog'ladilar hakimni.

Buyurdilar: "Yoqing shitob,
Azroilning oshnasin"
Dedi : "kimga kerak savob,
Cho'p keltirib tashlasin"

"Savob" uchun kimdir o'tin,
Kimdir tashlar dona xas.
Hakim boshin mag'rur tutib,
Johil elga qaramas.

Shu payt tabib sari bir chol,
Asta kela boshladi,
Quchog'ida bir bog' poxol,
G'aram uzra tashladi.

Dedi: "Asl tug'ilganda,
Basir edim men o'zi,
Sen duoning kuchi birla
Ochib qo'yding ko'r ko'zim.

Tangri bilib yaratgan ko'r,
Davo qilding ne uchun?
So'roqda men manglayi sho'r,
Nima deyman Mahshar kun.

Haq yo'lidan ozgan odam,
Davo qilib ne berding,
Meni bir yo'la u dunyo ham,
Bu dunyomdan ayirding.

Ko'rligimda bu dunyoni
Tasavvurda ko'rardim.
Dunyodagi bor odamni
Mushfiq bilib yurardim.

Shafqat ila kim nonu, kim
Chaqa tashlab ketardi,
Men ham shunga to'ygan edim,
Shu ham menga yetardi.

Qornim to'ysa saodatim,
Yo'q tuman xil tilaklar,
Ham ulfatim, hamsuhbatim,
Jajji shirin go'daklar.

O'ylar edim dunyoda bor
Musaffolik, soddalik,
Ko'zim ochib ilk bor ko'rdim,
Berahmlik, soxtalik.

O'g'irligu, fahshni ko`rib,
Jim yurarkan odamlar.
O'z do'stiga kulib turib,
Tig' urarkan odamlar.

Bir yonga boq: Ayshu-ishrat.
Bir yonga boq: Ohu-voh,
Bu kun mening ko'nglimda g'ash,
Imonimda ishtiboh.

Derdim, yurtni bir bor ko'rsam,
Ko'rdim: ko'nglim to'q endi,
Yo'lda yotgan ko'rchalik ham,
E'tiborim yo'q endi.

Ado bo'ldim, to'yib ketdim,
Ado bo'lsam mayliga,
Yo qaytadan o`sha g'arib,
Gado bo'lsam mayliga.
Ko'r bo'lsam ham mayliga...

Bu so'zlarni eshitdi-yu,
Faryod urdi donishmand,
"Yoqing"- deya so'radi u,
"Olov bo'lsin sarbaland.

To'yib ketdim bu dunyodan,
Hech toqatim qolmadi,
Mendan shifo oldi olam,
Odam shifo olmadi.

Jaholatning zahri tekkan
Nodon, johil, gumrohlar,
Davosiga ojiz ekan,
Men kashf etgan giyohlar.

Ko'r ko'zlarga nur bahsh etdi,
Men kashf etgan giyohlar,
Qalb ko`zini ochmoqqa lek
Kamlik qildi hunarim.

Odamlarga men yaxshilik,
Qilmoq bo'ldim, netayin?
Manglayda shu ekan bitik,
Yoqing kuyib ketayin."

O't yoqdilar yondi gulxan,
Qaro bo'ldi samovot,
Jaholatning hukmi bilan
Ado bo'ldi buyuk zot.

Gulhan yondi ko'kka o'ralib,
Cho'gi har yon sochildi,
Shu olovdan elning, ajab,
Aql ko'zi ochildi.

Yigladilar aza tutib,
O'kindilar, kuydilar,
Yillar o'tib donishmandga
Oltin haykal qo'ydilar.

E, voh, hakim ko'zi bilan
Ko'rsaydi bu hurmatni,
Lekin olim o'zi bilan
Olib ketdi hikmatni...

Qo'y, ey, ko'nglim, sen bu qadar
Dahshatni kam o'ylagin,
Senga nasib bo'lgan davron,
Sozin chalib kuylagin.

Shukronalik, mayni ichib,
Yayrab qolgin har nafas,
Bu dunyodan bir kun kechib,
Ketguvchi bir biz emas.

Qo'y, ey, ko'nglim, Haq muhabbat,
She'r zavqiga qo'naylik.
O'tda yonish bo'lsa mayli,
She'r o'tida yonaylik.

Faqat bizga g'am u qadar,
Qayg'u hasrat yot bo'lsin,
To biz uchun jon berganlar,
Ruhi doim shod bo'lsin!

Erkin Vohidov